Бармоқ излари жиноятни фош этди
2021 йил 1 декабрь куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 ноябрь куни соат 13:30 ларда номаълум шахс, Мингбулоқ туманида жойлашган “Пайнет” шахобчасида сумкасида бўлган 500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мингбулоқ тумани ИИБ ЭКБ эксперти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечиришда олинган 8 дона қўл бармоқ излари Наманган вилояти ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганда, 3 дона бармоқ излари, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқарони ўнг қўл бош бармоғи ва кўрсаткич бармоғига мос келганлиги аниқланиб, Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати