1 Май 2023 йил 805

Бармоқ излари орқали жиноят фош этилди

2023 йил 27 апрель куни Норин туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик «СЛ405» русумли уяли телефон аппарати ва кўрпа орасидаги 700 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ЭКБ катта инспектори томонидан воқеа жойидан олинган 14 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМнинг автоматлаштирилган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида ушбу қўл бармоқ изларидан Учқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаронинг қўл бармоқ изларига мос келганлиги аниқланган.

Туман ИИБ ЖҚБ ва кинолог ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни юқоридаги шахс содир этганлиги ўз тасдиғини топди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech