30 Март 2023 йил 508

Бармоқ излари орқали жиноят фош этилди.

2023 йил 21 март куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл туман ИИБ номига ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 март куни соат 11:20 ларда номаълум шахс яшаш хонадонига калит танлаш йўли билан кириб, ётоқхонасидаги шкафда бўлган 2.600 АҚШ доллари ва нархи 10.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 23 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ эксперти Б.Акбаров томонидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида олинган қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган автоматлаштирилган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганда, 2 дона қўл бармоқ излари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 1982 йилда туғилган фуқаронинг қўл бармоқларига мос эканлиги аниқланди. Шундан сўнг, туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу фуқародан далилий ашё сифатида хонадонда йўқолган икки дона калитлар ва тегишли кўргазмалар олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech