18 Июл 2023 йил 428

Банк ходими мижозларни чув туширди

 

2023 йил 16 июль куни Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБда тўпланган ҳужжатларга кўра Норин туманида яшовчи, АТ “Халқ банки” Норин тумани филиалида ишловчи, 1985 йилда туғилган шахс фуқароларнинг жами 60.403.218 сўм пулларини уларнинг хабардорлигисиз, “HUMO” пластик карталарига банкнинг дастурий таъминотидаги логин паролидан фойдаланиб, ўзининг телефон рақамига СМС хизматини улаб олиб, мобил иловалар орқали ахборот тизимига рухсатсиз кирган ҳолда талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech