21 Июн 2025 йил 431

Банк пластик картасидан пулларни ўзлаштирган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Уйчи тумани ИИБ ва вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 8 февраль куни, Уйчи тумани, “Қумтепа” маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган, фуқаро А.Днинг банк пластик картасида бўлган 5.200.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган шахс, Андижон вилояти, Мархамат туманида яшовчи, фуқаро М.Ж эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech