14 Май 2025 йил
228
Банк пластик картасидан пулларни ўзлаштирган шахснинг қилмишлари фош этилди
Жорий йилнинг 7 май куни вилоят ИИБ Кибер хавфсизлик бўлими ва Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 10 февраль куни, Янги Наманган тумани, “Оромгоҳ” маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган, фуқаро Д.Мнинг пластик картасида бўлган 92.992.000 сўм пулини ечиб олган шахс, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, “М.Улуғбек” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган, фуқаро М.М эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати