7 Июн 2025 йил
181
Банк пластик картасидан пулларни ўзлаштирган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 22 май куни Косонсой тумани ИИБ ва вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 27 апрель куни, Косонсой тумани, “Олмазор” маҳалласида яшовчи, 2006 йилда туғилган, фуқаро И.Анинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан пластик картасидан 12.070.000 сўм пулларини ўтказиб олган шахс, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган, фуқаро А.А эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати