21 Июл 2025 йил 615

Банк пластик картасидаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 8 июль куни вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 8 июнь куни, Наманган шаҳар, “Баркамол авлод” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган, фуқаро Т.Анинг банк пластик картасидан 12.800.000 сўм пулини ечиб олган шахс, Уйчи тумани, “Мирзавот” маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган, фуқаро А.М эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech