Байрам муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олинди.
25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳада узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ҳолидан хабар олиш анъанага айланган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси номидан Тўрақўрғон яшовчи фаолиятининг асосий қисмини Ички ишлар бошқармасининг Хўжалик бўлимида раҳбарлик лавозимларида ўтаган Комилжон Хошимовнинг хонадонига ташриф буюриб ҳолидан хабар олинди. Ўз ўрнида Комилжон ака хизмат йиллари ва сафдошларини эслаб ташриф ва эътибор учун ёшларга миннатдорчилик билдирди.
Кейинги ташриф вилоят ички ишлар бошқармасининг Молия бўлимида раҳбарлик қилган, ходимларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш йўлида хизмат қилган Одилжон аканинг хонадонига бўлди. Одилжон ака ҳам ёш ходимларга ўзининг ибратли хизмат йиллари ҳақида ҳикоя қилиб, ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш йўлида асло чарчамаслик, бу шарафли йўлда албатта ҳалоллик ва фидойилик билан фаолият олиб бориш борасида фикрларини билдириб ўтди. Бу каби тадбирлар соҳавий ва ҳудудий Ички ишлар бўлимларида давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.