10 Август 2021 йил 655

Аёлларнинг муаммоли мурожаатлари ҳал этилди

Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари F.A.Fаниев ташаббуси билан Наманган шаҳар 3-сектор худудида яшовчи "Аёллар дафтари"га ҳуқуқий ҳимояга мухтож ва психологик кўмакка мухтож деб эътироф этилган аёллар иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Наманган шаҳар жиноий ва маъмурий ҳамда фуқаролик ишлари бўйича суд раислари, Адлия бошқармаси масъул ходимлари, мутахасис психологлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида рўйхатга олинган аёлларни муаммоларини ечимини топиш тазйиқ остига тушиб қолган аёлларимизга ҳимоя ордери бериш, пробатция ҳисобида турган аёлларимизни 3 нафарига жазони муддатидан аввал тугатиш масалаларида сайёр қабул учрашуви ўтказилди. Сайёр қабулда жиноий ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан 3 нафар хотин қизларни жазодан озод этилди. Ҳуқуқий ҳимояга мухтож аёлларимизга тегишлилиги бўйича масъул ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тушунчалар бериб уларнинг муаммоларини ечимини топиб ижобий ҳал этилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech