14 Декабр 2020 йил
460
Аёлга рашк туфайли оғир жароҳат етказилди.
Жорий 13 декабрь куни соат 21:00 ларда Тошкент вилоятида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйида у билан “Сен бошқа йигитлар билан гаплашяпсан, менга хиёнат қилдинг”-деб, ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан қорин соҳасига бир маротаба урган.
Натижада, аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати