"Ахсикент" очиқ осмон остидаги музей мажмуасига экскурсия ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги 79-сонли фармойиши талабларидан келиб чиқиб, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савиясини, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунё қарашини шакллантириш, уларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини чуқур сингдириш мақсадида 7254 сонли ҳарбий қисмда ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Ҳарбий хизматчилар билан "Маънавият ойлиги доирасида" Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент очиқ осмон остидаги музей мажмуасига экскурсия ташкил этилди.
экскурсия мобайнида ҳарбий хизматчилар "Ахсикент" археологик ёдгорлигининг ўрганилган обектлари, ёдгорлик топилмалари, ўзига хос тарихи тўғрисида бир қатор маълумотларга эга бўлдилар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати