18 Март 2022 йил 623

Автохалокат сабабли пиёдалардан бири вафот этди.

2022 йил 16 март куни соат 01:50 ларда, Учқўрғон-Қўғай йўлининг 6 км.да, Тегирмон МФЙ Андижон кўчасида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Матиз русумли автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Б.Н. Нексия-2 русумли автомашинасини газ ёқилғиси тугаб қолганлиги сабабли орқасидан суриб кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган О.В.ларни уриб юборган.

Натижада, 1995 йилда туғилган Б.Н. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган ҳамда О.В. бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 16 март куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech