26 Июл 2021 йил 551

Автомобиллар тўқнашуви йўловчининг ўлимига сабаб бўлди.

2021 йил 25 июль куни соат 06:30 ларда, Косонсой-Исковат йўлининг 4 км.да, Косонсой тумани Жар МФЙ ҳудудида, Косонсой туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Косонсой туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Косонсой туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли автомашинаси билан тўқнашган.Натижада, ВАЗ-2106 русумли автомашина ҳайдовчиси ўнг томон қовурға суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Косонсой туманида яшаган, 1971 йилда туғилган фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech