11 Ноябр 2020 йил
472
Автомобиллар тўқнашуви оқибатида йўловчи ҳалок бўлди.
Жорий йил 10 ноябрь куни соат 04:30 ларда Тошкент-Ўш йўлининг 269 км.да Исузи русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган ДАФ русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган.
Натижада, Исузи русумли автомашинада бўлган йўловчи олган тан жароҳати оқибатида, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати