Автомобилингизни қаровсиз қолдирманг.
2021 йил 10 январь куни соат 18:30 ларда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 10 январь куни соат 18:00 ларда, яшаш уйи олдида ўзига тегишли Нексия-2 русумли автомашинасини калитини ўзида қаровсиз қолдириб, яшаш уйига кириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Нексия-2 русумли автомашина Янгиқўрғон туман ИИБ ҳовлисига тортилган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати