24 Март 2022 йил 437

Автомашина ичидаги буюмларни ўғирлаб, хужжатларни нобуд қилган икки йигит қўлга олинди.

Наманган шаҳар Янги Наманган тумани Ёшлик МФЙ Адробод кўчасида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ва қўшниси билан бирга шу йил 3 март кунига ўтар кечаси автомашинадаги буюмларни ўғирлаб кетишган. ВАЗ-2106 русумли автомашина салонида бўлган нархи 200.000 сўмлик “Pioner” номли автомагнитоласини, нархи 100.000 сўмлик 2 дона овоз кучайтиргичини, нархи

200.000 сўмлик аккумуляторини ва 1.050.000 сўм пуллари ўғирлашган. Бундан ташқари фуқаролик паспорти, техник қайд этиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини, ишончнома ҳужжатларини олиб кетиб, нобуд қилган.

Мазкур ҳодисани содир этган шахслар аниқланиб жиноят иши тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech