8 Апрел 2021 йил 410

Автомашинасига меъёрдан ортиқ юк юклаган ҳайдовчи инспекторга пора таклиф қилди.

Жорий йил 20 март куни вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-сафарбар гуруҳи катта инспектори сержант И.Б. бошқарма бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 00:30да, Поп тумани Қўшминор МФЙда А-373 йўлининг 273-км.да, Водий-Тошкент йўналишида автоматлаштирилган режимда ишловчи фото ва видео тасвирга олиш имкониятига эга техник воситалар билан жиҳозланган “тарози назорат пункти”да хизмат олиб бораётган вақтида, DAF русумли русумли юк машинасини тарозидан ўтказган вақтида, автомашина белгиланган меъёрдан ортиқча юк билан ҳаракатланиб келаётганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганлиги, бироқ автомашина ҳайдовчиси баённомани расмийлаштирмаслик эвазига 300.000 сўм пул беришини айтиб, унга пора таклиф қилганлиги, катта инспектор эса фуқарога бу ҳаракати ноқонуний эканлигини қайта-қайта такидлашига қарамасдан, ушбу пулни пора сифатида олишни сўраганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Сержант И.Б.нинг билдиргисига асосан, шу куни соат 06:00 ларда, ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари, вилоят ИИБ КИЖҚКБ ходимлари ва туман прокуратураси ходимлари билан тезкор-тадбир белгиланиб, ўтказилган тадбир давомида, ҳайдовчи инспекторга 300.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД Поп туман бўлими томонидан 2021 йил 6 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech