Автомашинанинг том қисмида қолдирилган телефон ўғирланди.
Жорий йил 20 март куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 14 февраль куни соат 11:00 ларда, яшаш хонадонини олдида ВАЗ-2101 русумли автомашинасини таъмирлаётган вақтида, номаълум шахс автомашинани том қисмига қўйган нархи 3.700.000 сўмлик “Samsung-А11” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати