16 Сентябр 2020 йил 445

Автомашинани тунаган шахс аниқланди.

Жорий йил 15 сентябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида шу йил 12 сентябрь кунига ўтар кечаси Наманган шаҳрида яшовчи фуқаронинг “Нексия-3” русумли автомашинасида бўлган 200 АҚШ доллари ва 570.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган шахснинг кимлиги аниқланди ва ашёвий далиллар билн қўлга олинди.

Шу ўринда фуқароларга мурожаат қилмоқчимиз, ўзингиз ва мол-мулкингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг! Автомашинангизни ҳеч қачон қаровсиз ва очиқ ҳолда қолдирманг. Уни қулфлаганингизга ишонч ҳосил қилсангизгина транспорт воситасидан узоқлашинг. Сизнинг бу ҳаракатингиз кимнидир жиноят қилишдан, ўзингизга эса зарар етишидан асрайди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech