29 Март 2021 йил 388

Автомашинани пулини бермай келаётган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йил 14 март куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2015 йил ёз ойларида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, ВАЗ-2106 русумли автомашинасини 7.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, келишилган пулларни ҳозирги кунга қадар бермай, бошқа шахсга қарзи эвазига бериб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech