Автомашинани жарима майдонидан чиқариш эвазига 100 АҚШ доллари...
Шу йил 8 ноябрь куни, Поп туманида яшовчи, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари саф бўлинмалари йўл патруль хизмати батальони 1-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори, Ўз.Р ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу йил 8 ноябрь куни соат 14:20 ларда “М” исмли шахс қўнғироқ қилиб, уни танишлигини ва ўртоғи, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаронинг Кобальт русумли автомашинасини жарима майдонидан чиқариб юбориш эвазига 100 АҚШ доллари беришини айтиб, пора таклиф қилаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур билдиргига асосан, шу куни соат 19:50 ларда, Ўз.Р ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқарма ҳодимлари ва ИЖҚКД Мингбулоқ туман бўлими ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари саф бўлинмалари йўл патруль хизмати батальони 1-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспекторига Мингбулоқ тумани Қўриқобод МФЙдаги жарима майдончасида 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўз.Р ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати