Автомашинангизни очиқ ҳолда қолдирманг!
Шу йил 14 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 13 ноябрь куни яшаш уйи олдида Дамас русумли автомашинасини қаровсиз ҳолда қолдирганлиги ва орқа эшиги очиқлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина салонида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Самсунг-А5” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд сафдор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати