16 Август 2021 йил 360

Автомашиналар тўқнашуви йўловчининг ўлимига сабаб бўлди.

2021 йил 14 август куни соат 06:00 ларда, Чортоқ-Наманган йўлининг 3 км.да, Чортоқ тумани Боғ МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2101 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни ўнг томонида тўхтаб турган, Чортоқ туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги ГАЗ-31 русумли автомашинаси тиркамасига бориб урилган.

Натижада, ВАЗ-2101 русумли автомашина салонида бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшаган, 1987 йилда туғилган фуқаро олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech