Автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўловчи жароҳат олди
2021 йил 31 июнь куни соат 16:00 ларда, Наманган шаҳар Даштбоғ МФЙ А.Темур кўчасида, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро МЧЖга тегишли ЗИЛ-130 русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Ласетти русумли автомашинада бўлган йўловчи, Уйчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро чап қўл билак суягини синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати