Автомашиналар тўқнашуви ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди
2021 йил 4 август куни соат 07:00 ларда, 4Р-112 Фарғона халқа йўлининг 25 км.да, Поп тумани Учуйли МФЙ ҳудудида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб, йўлнинг чап томонига бурилаётган, Чуст туманида яшаган, 1965 йилда туғилган фуқарони ишонч қоғози билан бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати