23 Декабр 2020 йил 290

Автомашинадан пиротехника воситалари топилди.

2020 йил 18 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ ҳамда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида Наманган шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида Наманган шаҳар кўчаларида юрган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида унинг автомашинасини салони кўздан кечирилганда, юкхонасида 9 дона  ҳар бирининг баҳоси 150 минг сўмдан бўлган “Королевский Солют”,  272 дона ҳар бирининг баҳоси 35 минг сўмдан бўлган “Панда” ва 36 дона ҳар бирининг баҳоси 75 минг сўмдан бўлган “Королевский филтр” номли, умумий бахоси 13.570.000 сўмлик пиротехника воситаларини сотиш мақсадида сақлаб юрганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилишлик учун Наманган шаҳар ИИО ФМБга юборилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech