Автомашинадан ҳам “Гашиш” топилди.
Шу йилнинг 12 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат-харид” тадбири давомида, Косонсой туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Тўрақўрғон тумани марказида жойлашган ошхона олдида тадбир иштирокчисига 1.000.000 сўм пул эвазига целлофан пакетга ўралган, икки бўлак, тўқ жигарранг-қорамтир рангли, ўткир хидли, гиёхванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланган.
Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида фуқарони бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли автомашинаси торпедаси устидан целлофан пакетга ўралган, тўқ жигарранг-қорамтир рангли, ўткир хидли, гиёхванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, тадбир иштирокчисига ўтказилган ҳамда автомашинадан олинган моддаларнинг соф оғирлиги 3,24 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати