5 Август 2023 йил 235

Автомашинадан “Гашиш” топилди

2023 йил 21 июль куни соат 17:00 ларда, Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Уйчи тумани Ёркатай маҳалласи ҳудудида шубҳали хатти-ҳаракатлар содир этган 1991 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Кобальт русумли автомашина тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, салонида жойлашган қутисида икки дона оқ рангли целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасида, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 1,17 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат буйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech