31 Март 2021 йил 388

Автомашина юкхонасидан рангли металл парчалари топилди.

Жорий йил 19 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, ДХХ вилоят бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир натижасида, Уйчи туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Кобальт русумли автомашинани Ўнхаят МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида тўхтатиб текширилганида, автомашина салонидан ҳамда юкхонасидан умумий нархи 10.016.892 сўмлик 677 кг. рангли метал парчалари борлиги аниқланиб, ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 1851-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech