31 Июл 2023 йил 374

Автомашина учун йиғилган пуллар фирибгарнинг қўлига тушди

2023 йил 15 июль куни Косонсой туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил апрель ойида шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, Треккер русумли автомашина олиб беришини айтиб, 17.000 АҚШ долларини олиб, автомашина олиб бермасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, ушбу шахс 2023 йил апрель ойида 1984 йилда туғилган аёлнинг ишончига кириб, 11.400 АҚШ долларини олиб, “Нексия-3” русумли автомашина олиб беришни айтиб, шу кунга қадар алдаб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech