14 Октябр 2020 йил 549

Автомашина учун тўланган 4000 АҚШ доллари қаерга кетди?

2020 йил 1 октябрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, мавсумий ишчи, судланмаган, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил май ойида, Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 1 ой ичида Спарк русумли автомашина олиб беришини айтиб, ундан 4.000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech