Автомашина салонидан пулларни ўмарган шахсни бармоқ излари фош этди.
2022 йил 30 июнь куни, Тўрақўрғон тумани Бирлашган маҳалласида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Дамас русумли автомашинасини яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина ойнасини очиб, салонда бўлган 1.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЭКГ томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида, 3 дона қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган “Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими” орқали текширилди. Ушбу қўл бармоқ изларининг 2 донаси, бир шахсга тегишли эканлиги тақдиқланиб, унинг ўнг қўл ўрта ва номсиз бармоқларига мос келганлиги аниқланди. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахсдан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ АХборот хизмати