Автомашина салонидан “Гашиш” топилди.
2021 йил 24 август куни соат 18:30 ларда, Учқўрғон тумани Элатан МФЙ ҳудудида ташкил этилган кўчма ҳаракатланувчи постда, хизмат олиб бораётган, Учқўрғон туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили томонидан, Норин туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салонидан ўткир ҳидли кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,77 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 август куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати