15 Декабр 2021 йил 565

Автомашина салонидан “Гашиш” гиёҳванд моддаси топилди

Шу йил 9 декабрь куни ўтказилган табдир давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқарони яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, дарвозахонасида бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинасининг салонида целофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 6,06 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech