Автомашина пастга қулаши оқибатида йўловчи вафот этган.
2021 йил 1 август куни соат 15:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 245 км.да, Поп тумани Қўшминор маҳалласи ҳудудида, Андижон вилоятида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл бошқарувидаги Нексия русумли автомашинани ишонч қоғози билан Тошкент-Водий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлнинг четидаги пастликка тушиб кетган.Натижада, ҳайдовчи бош мия очиқ шикасти ва автомашинада бўлган йўловчилар, 2010 йилда туғилган қизи бош мия чайқалиши ҳамда Андижон вилоятида яшовчи, 1973 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар. Шу автомашинада бўлган йўловчи маҳалладоши, 1962 йилда туғилган аёл воқеа жойида вафот этган.Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати