4 Октябр 2021 йил 346

Автомашина ойналарини ўғирлаган шахс қўлга олинди.

2021 йил 1 октябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган автомашиналарга хизмат кўрсатиш устахонаси эшиги ойнасини синдириш йўли орқали кириб, мижозга тегишли бўлган ВАЗ-2107 русумли автомашинасини умумий нархи 1.400.000 сўмлик 4 дона автомашина эшик ойналари ва қўшимча эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан судланган, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 3 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech