Автомашина олиб қочган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2022 йил 20 март куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ 102 тизими операторига қўнғироқ қилиб, шу куни соат 15:45 ларда, тегишли ҳужжатлари билан бошқарувида бўлган Спарк русумли автомашинасини Наманган тумани ҳудудида жойлашган ошхонага келиб, ошхонадан овқат олиб чиқиш учун кириб кетган вақтида шу ерда бўлган таниши, Наманган туманида яшовчи, Наманган шаҳридаги ошхонада ошпаз бўлиб ишловчи, 1988 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимликдан маст ҳолда автомашина олдига келиб, автомашина салонида бўлган, 1990 йилда туғилган фуқарони пастга тушишини, автомашинани олиб кетишини айтиб, унинг жиноий ҳаракатларини олдини олишга ҳаракат қилган фуқарога қўлидаги чопқи билан қўрқитиб, автомашинани эгаллаб олиб талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан олиб қочган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, фуқаро Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан Хонобод МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, Спарк русумли автомашина ва салонида бўлган бир дона чопқи баённома асосида олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 20 март куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарони Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати