14 Июл 2021 йил 400

Автомашина олди-сотдисида фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Жорий йил 17 июнь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 7 август куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, Спарк русумли автомашинасини 5500 АҚШ долларига сотганлигини, автомашинани хужжатларида муаммо борлиги учун 2020 йил 3 декабрь куни автомашинани эгасига қайтариб берганида, пулларини 2021 йил
15 июнь кунига қадар қайтаришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат буйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-кисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech