Автомашина олди-сотдисида фирибгарларда эҳтиёт бўлинг!
2021 йил 10 декабрь куни, Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 7 март куни Норин туманида ҳудудида жойлашган “Норин авто бозори”да, Наманган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқародан Дамас русумли автомашинани 5.100 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, автомашинани ҳужжатлари жойида эканлигини ва исталган вақтда расмийлаштириб беришини айтганлиги учун сотиб олганлиги, ҳозирги кунга қадар автомашинани расмийлаштириб бермасдан ёки пулларни қайтармасдан келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро ушбу автомашинани 2019 йил декабрь ойида, Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқародан 7.000 АҚШ долларга сотиб олишга келишиб, 4.000 АҚШ долларини бериб, қолганини ойма-ой беришга келишиб, лекин ҳозирги кунга қадар қолган пулларни бермасдан, алдаб юрганлиги ва ўзига тегишли бўлмаган автомашинани бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати