19 Апрел 2022 йил 439

Автомашина олди-сотди жараёнида фирибгарларга алданиб қолманг!

2022 йил 1 апрель куни, Косонсой туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил ноябрь ойида, шу туманда яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Косонсой тумани Гулбоғ МФЙда яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган Жентра русумли автомашинани ўзига тегишли эканлигини айтиб, 12.000 АҚШ долларга сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 18 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech