4 Июн 2021 йил 203

Автомашина юкхонасидан пулларни ўғирлаган йигит қўлга олинди.

Жорий йил 3 июнь куни Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчиси томонидан олиб борилган тезкор- қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 26 май кунига ўтар кечаси, Косонсой туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1988 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйига очиқ қолган дарвозаси орқали кириб, дарвозахонасида бўлган Нексия русумли автомашинаси юкхонасидаги 6.365.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган шахс, шу туманда 2003 йилда туғилган йигит эканлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech