Автомашина газ баллонини ўғирлаган шахс ушланди.
Шу йил 5 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил февраль ойида номаълум шахс, ўзи ишлайдиган Наманган шаҳрида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ҳовлисида таъмирлаш учун олиб келинган ВАЗ-2107 русумли автомашинаси орқа юк хонасига ўрнатилган нархи 2.200.000 сўмлик газ баллонини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ЖҚБ бошлиғи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати