14 Июл 2021 йил 391

Автомашина эгасининг хабарисиз гаровга қўйилди.

Жорий йил 19 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил сентябрь ойида Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро уни алдаб, ишончига кириб, ҳақиқатда унга тегишли бўлган, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.П. номидаги Нексия-1 русумли автомашинани ҳар ойда ижара пули бериб туриш шарти билан олиб, кейинчалик Қ.П.нинг олдига бориб, уни ушбу автомашинани сотиб олганлигига ишонтириб, кредит таъминоти сифатида “Vodiy taraqqiyot Kredit mikrokredit tashkiloti” МЧЖга гаровга қўйдиришга эришиб, банкдан микроқарз шартномасига асосан 16.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари олиб, бу ҳақида аризачига айтмасдан, пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маьлум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech