22 Апрел 2022 йил 481

Автомашина билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди.

2022 йил 19 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил сентябрь ойида Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган таниши ВАЗ-2103 русумли автомашинасини ВАЗ-2108 русумли автомашинасига алмаштириб олишга ва автомашинани ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга 6.500.000 сўмга сотиб юборганлиги, ҳозирда ВАЗ-2108 русумли автомашинани номига расмийлаштириб бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 21 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech