5 Май 2025 йил
358
Автомашинасида оғу сағлаб келаётган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 29 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан, “Нўғайқўрғон” маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳрининг “Ахси” маҳалалсида яшовчи, фуқаро Ё.Анинг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасида 0.68 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати