Автомашинасида гиёҳвандлик моддалари олиб кетаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 29 июль куни Поп тумани «Қўшминор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида ИИВ йўл-патруль хизмати ва туман ИИБ ходимлари томонидан «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган, Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган M.M. бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси тўхтатилиб, ҳайдовчининг ёни ҳамда автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 0,23 грамм гашиш, автомашинасининг юк қисмидан эса соф оғирлиги 1,36 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати