19 Июл 2025 йил
814
Автомашинадан “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди
Жорий йилнинг 1 июль куни, Поп тумани, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудидаги “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган, фуқаро Ш.Ш бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси тўхтатилиб текширилганида, автомашинанинг олд ўнг эшик чўнтагида полиэтилен пакетга солинган, соф оғирлиги 2,72 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати