11 Июн 2025 йил 544

Автомашинадан гиёҳванд модда топилди

Жорий йилнинг 14 май куни вилоят ИИБ входимлари томонидан Янги Наманган тумани, “Фурқат” маҳалласи ҳудудида кетаётган, Янги Наманган тумани, “Оромгох” маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган, фуқаро И.Д бошқарувидаги Спарк русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, ёнидан соф оғирлиги 0,49 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech