2 Май 2025 йил 540

Автомашинадан гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 19 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси 2-сон ИИБ профилактика инспекторлари томонидан Наманган шаҳрининг “Баркамол авлод” маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи 1986 йилда туғилган, фуқаро Ю.И. бошқарувидаги “Дамас” русумли тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашинанинг салон қисмида соф оғирлиги 0,40 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақалаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech